Загрузка
Загрузка
Тошкент метрополитени бир суткалик йўловчи ташиш бўйича навбатдаги тарихий рекордни ўрнатди
Жамият

Тошкент метрополитени бир суткалик йўловчи ташиш бўйича навбатдаги тарихий рекордни ўрнатди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  14 сентябрь куни Тошкент метрополитенида рекорд даражадаги йўловчи оқими қайд этилди. Бир кун давомида метро хизматларидан фойдаланганлар сони 1 165 550 нафарни ташкил этди.

Бунга қадар энг юқори кўрсаткич 2026 йилнинг 8 май куни қайд этилган бўлиб, ўшанда метро хизматидан 1 117 061 нафар йўловчи фойдаланган эди.

Мутахассисларнинг кузатув ва таҳлилларига кўра, пойтахт метросида йўловчилар оқими мунтазам ортиб бормоқда. Кутилишича, жорий йилнинг октябрь ойида суткалик йўловчилар сони 1,2 миллион нафарга етиши мумкин.

Шунингдек, метрополитен раҳбарияти томонидан 1 миллион 200 мингинчи йўловчини алоҳида аниқлаш ва унга махсус имтиёз ёки совға топшириш режалаштирилмоқда. Мазкур рамзий тадбир йўловчиларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент метрополитенида йўл ҳақини масофага қараб ҳисоблаш тизимини жорий этиш имконияти ўрганилмоқда. Шунингдек, метро бекатларида ойнаванд ҳимоя тўсиқлари ўрнатиш ва тижорий фаолиятни кенгайтириш режалаштирилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...