Загрузка
Загрузка
"Метан заправка қурманг, барибир газ берилмайди!" — Ҳукумат тадбиркорларга кескин талаб қўйди
Жамият

"Метан заправка қурманг, барибир газ берилмайди!" — Ҳукумат тадбиркорларга кескин талаб қўйди

29
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда ўтган йили янги метан заправкалар қурилишига расман тақиқ қўйилган. Ҳатто тайёр ускунаси бор тадбиркорларга ҳам рухсат берилмайдиган бўлди. Чунки, ҳозир ишлаётган заправкаларга ҳам газ етказиб беришда муаммолар мавжуд.

Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев Қорақалпоғистондаги учрашувда янги газ шохобчаларини қуриш истагида бўлган тадбиркорларни очиқ огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда мавжуд заправкаларни ҳам газ билан таъминлаш имкони бўлмаётган бир пайтда, янгиларини очиш мутлақо мантиқсиздир. Жамшид Хўжаев тадбиркорларга маблағларини беҳуда сарфламасликни ва "барибир газ берилмаслигини" кескин тарзда тушунтирди.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси Фарҳод Эрмановнинг маълум қилишича, ушбу тақиқ ўтган йилдан бери кучда ва бу ҳақда барча даражадаги ҳокимликлар огоҳлантирилган. Эндиликда метан шохобчалари учун Энергетика вазирлигидан рухсат олиш имконсиз бўлиб қолмоқда.

Ҳукумат вакиллари тадбиркорларга пул ва вақтни беҳуда сарфламасдан, бошқа йўналишларга инвестиция киритишни тавсия қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, совуқ кунларда метан газ қуйиш шохобчалари фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилиши муносабати билан "Ўзбекнефтгаз" АЖ биржа савдоларига автобензин етказиб беришнинг кунлик ҳажмини 3 700 тоннадан 5 000 тоннагача оширганди. Шунга қарамасдан, мамлакатда газ тақчиллиги кузатилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...