Загрузка
Загрузка
Қирғизистонда "катта тозалаш": Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбарлари ва Ташиевга яқин шахслар қўлга олинди
Дунё

Қирғизистонда "катта тозалаш": Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбарлари ва Ташиевга яқин шахслар қўлга олинди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қирғизистон Ҳарбий прокуратураси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раҳбарияти ва собиқ мулозимлар орасида кенг кўламли ҳибсга олиш амалиётларини ўтказмоқда. Мазкур жараён 2026 йилнинг февраль ойида Президент Садир Жапаров томонидан МХДҚ раиси Қамчибек Ташиевнинг лавозимидан озод этилиши ортидан бошланган кадрлар ревизиясининг давоми бўлди.

Терговнинг асосий фигуранти сифатида МХДҚ раисининг собиқ ўринбосари Тимур Шабданбеков қўлга олинган бўлиб, у мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишда гумонланмоқда. Шунингдек, махсус хизматларнинг киберфирибгарликка қарши курашиш бўлинмаси раҳбарлари ва яна бир собиқ ўринбосар Даниэль Рисалиев ҳам терговга тортилган.

Эътиборли жиҳати шундаки, "тозалаш" ишлари нафақат куч ишлатар тузилмаларни, балки собиқ раҳбариятга яқин бўлган бизнес ва давлат сектори вакилларини ҳам қамраб олди. Хусусан, Red Petroleum АЁҚШ тармоғи бош директори Ақилбек Маматов ва Давлат мулкини бошқариш жамғармаси раҳбарининг собиқ ўринбосари Бекзат Абдикахаров ҳибсга олинган. Маълумотларга кўра, Маматовлар оиласи Қамчибек Ташиев билан кўп йиллик яқин алоқаларга эга бўлган.

Ҳозирда Ҳарбий прокуратура тергов сирини важ қилиб, айбловларнинг деталларини очиқламаяпти. Бироқ, иш доирасида қўлга олинган шахсларнинг қимматбаҳо автомобиллари ва бошқа мол-мулкларига тақиқ қўйилган. Бу жараён февраль ойиан бери давом этмоқда. Дастлабки кунларда ҳам Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакат бўйлаб йирик коррупцион тармоқларни фош этиш ва кадрлар таркибини янгилаш мақсадида кенг кўламли ҳибсга олишларни амалга оширганди. Кузатувчилар ушбу жараёнларни Қирғизистон сиёсий майдонида таъсир доираларининг қайта тақсимланиши сифатида баҳоламоқдалар.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...