Загрузка
Загрузка
Президент Шавкат Мирзиёев Жавоҳир Синдоровни ғалаба билан табриклади
Жамият

Президент Шавкат Мирзиёев Жавоҳир Синдоровни ғалаба билан табриклади

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Президенти Халқаро шахмат федерациясининг Номзодлар турнири ғолиби, ёш гроссмейстер Жавоҳир Синдоров билан телефон орқали мулоқот қилиб, уни улкан зафар билан қутлади.

Давлатимиз раҳбари Жавоҳир Синдоровнинг Ўзбекистон шахмат тарихида илк бор бундай нуфузли мусобақада ғолиб чиққанини "том маънодаги тарихий ғалаба" деб атаган. Мулоқот давомида Синдоровнинг 14 та ўйинда 6 маротаба ғалаба қозониши спорт оламида камдан-кам учрайдиган ноёб ҳодиса экани алоҳида қайд этилган. Президент ёш шахматчининг дунёнинг энг кучли гроссмейстерларига қарши баҳсларда намойиш этган жасорати, юксак интеллектуал салоҳияти ва қатъиятини юқори баҳолаган.

Шавкат Мирзиёев Жавоҳир Синдоров олдида энди жаҳон шахмат тожи учун ҳал қилувчи ва шарафли беллашув турганини таъкидлаб, бўлажак ўйинларда унга омад ва куч-ғайрат тилаган. Шунингдек, жорий йил Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Синдоровнинг иштироки Ўзбекистон терма жамоасига катта руҳ ва ишонч бағишлаши эътироф этилган.

Президент мазкур тарихий ғалаба билан шахматчининг ота-онаси, яқинлари ва устоз-мураббийларини ҳам чин юракдан табриклаган. Ўз навбатида, Жавоҳир Синдоров юксак эътибор ва билдирилган ишонч учун давлатимиз раҳбарига чуқур миннатдорлик билдириб, келгуси баҳсларда ҳам юрт шаънини муносиб ҳимоя қилишга ваъда берган.

Маълумот учун, 20 ёшли юртимиз вакили шахмат тарихида Номзодлар турнирида ғолиб чиққан энг ёш даъвогарлардан бирига ва Жаҳон тожи учун курашадиган илк ўзбекка айланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...