Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ҳокимлик томонидан 27та Isuzu Ambulance тез ёрдам машиналари сотиб олинди. Мухбиримиз маълум қилишича, машиналар “Ўзэкспомарказ” негазидаги биринчи ёрдам кўрсатиш Марказида ишлатилади.
Ишлаб чиқарувчи - Самарқанд автомобиль заводи берган маълумотга кўра, янги автомобиллар барча зарур тиббий асбоб-ускуналар, хусусан ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратлари билан жиҳозланган.
Эслатиб ўтамизки, Тошкентдаги "Ўзэкспомарказ" кўргазмалар мажмуаси майдончаларида коронавирус билан касалланганликда гумон қилинган беморларга биринчи ёрдамни тақсимлаш Маркази фаолият кўрсатмоқда. Унинг сиғими 500 ўринга мўлжалланган.
Марказ COVID-19 касаллигига шубҳа қилинган беморларни қабул қилиш, касалликнинг аниқ ташхиси ва оғирлиқ даражасини аниқлаш, биринчи ёрдам кўрсатиш ва шифохоналарга тақсимлаш учун мўлжалланган.
Эслатиб ўтамизки, ўтган ҳафта 50та Damas автомобили сотиб олиниб, уларнинг ярми тез ёрдам машиналари сифатида ҳам ишлатилади.
Изоҳлар мавжуд емас