Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 20 август куни Перунинг Аякучо минтақасида 7,2 магнитудали кучли зилзила қайд этилди. Табиий офат эпицентри Коракора шаҳридан 35 километр шимолда, 108 километр чуқурликда жойлашган.
Перу Миллий сейсмология маркази маълум қилишича, халқаро сейсмология марказлари зилзила магнитудасини 6,6 дан 7,2 гача баҳолаган. Ерости силкинишлари мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида, жумладан, пойтахт Лима шаҳрида ҳам сезилган. Ҳодисадан сўнг цунами хавфи эълон қилинмаган.
Зилзила оқибатида ҳудуддаги бир қатор бино ва инфратузилма объектларига зарар етган. Дастлабки маълумотларга кўра, 22 та уй, 6 та тиббиёт муассасаси ва 1 та мактаб шикастланган.
Коракора шаҳрида аҳолини эвакуация қилиш вақтида икки киши жароҳат олгани хабар қилинмоқда. Шунингдек, ҳудудда тош кўчишлари кузатилган.
Айни пайтда талофатларни баҳолаш ва ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.
Олдинроқ Индонезиянинг Шарқий Нуса-Тенгара провинциясида 7,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлиб, камида 20 киши ҳалок бўлган, олти киши жароҳатланганди.

Изоҳлар мавжуд емас