Загрузка
Загрузка
Тошкентда 1 миллиард доллардан зиёд қийматдаги Bektemir City ишбилармонлик маркази қурилади
Иқтисод

Тошкентда 1 миллиард доллардан зиёд қийматдаги Bektemir City ишбилармонлик маркази қурилади

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида 58 гектар майдонни эгаллайдиган, умумий қиймати 1,2 миллиард доллар бўлган Bektemir City ишбилармонлик маркази барпо этилади. Лойиҳани амалга ошириш бўйича қарорни пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов 18 август куни имзолаган.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий қарорига кўра, лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 февралдаги қарори ижроси доирасида амалга оширилади. Қурилиш ишлари "Забардаст", "Бектемир" ва "Абай" маҳаллалари ҳудудидаги 58 гектар майдонни қамраб олади.

Лойиҳа доирасида замонавий кўп қаватли турар жойлар, ижтимоий ва кўнгилочар объектлар барпо этилади.

Марказни ташкил этишдан асосий мақсад — ҳудуддаги ер майдонларидан самарали фойдаланиш, маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда янги иш ўринлари яратиш.

Қурилиш ва фойдаланиш ишларининг бош буюртмачиси этиб Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги "Олмазор бизнес сити" дирекцияси белгиланган.

Аввалроқ Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида умумий қуввати 20 мегаватт бўлган "Чорбоғ" шамол электр станцияси ишга туширилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...