Загрузка
Загрузка
Қалбаки ҳужжатлар асосида хориждан олиб кирилган миллионлаб долларлик товарлар аниқланди
Ҳодисалар

Қалбаки ҳужжатлар асосида хориждан олиб кирилган миллионлаб долларлик товарлар аниқланди

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонга қалбаки божхона ҳужжатлари асосида ноқонуний равишда олиб келинган жуда кўп миқдордаги товар-моддий бойликлар фош этилди. Мазкур ноқонуний хатти-ҳаракатлар Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида аниқланди.

Хабарларга кўра, тезкор тадбир давомида олдиндан шубҳа остига олинган, Ғиждувон туманида яшовчи, 25 ёшли фуқаро бошқарувидаги юк автоулови Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги божхона омборида холислар иштирокида кўздан кечирилган. Натижада ҳужжатларда кўрсатилмаган 2 490 дона тиббий буюм, 13,7 минг қути дори воситаси, 273 минг қутидан ортиқ тамаки ва 3,1 мингта электрон сигарета, 8,5 мингдан ортиқ уяли телефон ҳамда минглаб бошқа маҳсулотлар борлиги аниқланган.

Шу билан бирга, юк машинаси эгаси пойтахтда истиқомат қилувчи 48 ва 31 ёшли икки нафар шахс билан тил бириктириб, ушбу товарларни қўшни давлатдан қалбаки ҳужжатлар асосида олиб кирган.

Ходимлар томонидан, шунингдек, миқдори ва хусусиятлари ҳужжатларга мос келмайдиган 72 501 дона қурилиш ашёлари ҳам хатланган.

Ҳозирда ушбу жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми "а" банди (божхона тўғрисидаги қонунчиликни жуда кўп миқдорда бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Андижон вилояти Избоскан туманида 11 килограммдан ортиқ марихуанани 6 миллион сўмга сотаётган 1989 йилда туғилган шахс қўлга олинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...