Загрузка
Загрузка
10-синф ўқувчиларининг ўқишини техникумга кўчириш бўйича янги тартиб белгиланди
Жамият

10-синф ўқувчиларининг ўқишини техникумга кўчириш бўйича янги тартиб белгиланди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 10-синф ўқувчиларини техникумларга кўчириш, шунингдек, касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш бўйича ягона тартиб белгиланди. 

Вазирлар Маҳкамасининг 20 августдаги 450-сон қарори билан тасдиқланган тартибга кўра,  мазкур хизматлардан фойдаланиш учун аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЙИДХП) орқали электрон шаклда топшириш мумкин. 

10-синф ўқувчиларининг ўқишини техникумларга кўчириш учун алоҳида тартиб белгиланган. Шунингдек, касбий таълим ташкилотларига ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш бўйича ягона хулоса бериш тартиби белгиланди. 

Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда икки ой муддатда ушбу давлат хизматларини ЙИДХП орқали кўрсатиш йўлга қўйилади. Жараёнда зарур маълумотлар тегишли давлат органларидан электрон шаклда олинади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...