Загрузка
Загрузка
Россияда Ўзбекистондан асалари ортилган юк машиналари "ғойиб бўлгани" ҳақидаги хабарлар рад этилди
Жамият

Россияда Ўзбекистондан асалари ортилган юк машиналари "ғойиб бўлгани" ҳақидаги хабарлар рад этилди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россияда Ўзбекистон асаларилари ортилган юк машиналари йўқолгани ҳақидаги маълумот тасдиқланмади. Урал божхона бошқармасининг таъкидлашича, юк назорат остида бўлган ва унинг барча ҳаракатлари қонуний равишда расмийлаштирилган ва кузатиб борилган, "ғойиб бўлгани" ҳақидаги хабарлар эса ҳақиқатга тўғри келмайди.

Аввалроқ ОАВда Ўзбекистондан асалари ортилган иккита юк машинаси чегарани кесиб ўтгани ва Челябинск вилоятида карантин текширувидан ўтмасдан ғойиб бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Бироқ, божхона органлари ва транспорт полицияси юкнинг йўқолиши ёки уни ташишда ҳеч қандай қоидабузарлик ҳолатлари қайд этилмаганини таъкидлади.

Қайд этилишича, апрель ойида чиндан ҳам Ўзбекистондан асалари ортилган иккита юк машинаси Челябинск вилоятидаги назорат-ўтказиш пункти орқали Россияга олиб киришга уринишган. Ҳужжатлар ва ветеринария талаблари текширилгандан сўнг, Росселхознадзор уларни олиб киришга рухсат бермади. Рад этилгандан сўнг, юк қайтарилди ва май ойи бошида, божхона маълумотларига кўра, худди шу юк машиналари Қозоғистондаги назорат-ўтказиш пунктига етиб бориб, Ўзбекистонга қайта жўнатилди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...