Загрузка
Загрузка
Сурхондарёда судья катта ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
Ҳодисалар

Сурхондарёда судья катта ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сурхондарё вилояти судининг судья катта ёрдамчиси пора билан қўлга олинди. Маълум қилинишича, у жиноят ишлари бўйича Ангор тумани суди иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича икки нафар судланувчига ёрдам беришни ваъда қилган. 

Тергов маълумотларига кўра,  мансабдор шахс 6,3 миллиард сўмлик зарар миқдорини қайта баҳолаш орқали камайтириш, судланувчиларга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлатиш ҳамда дастлабки терговда қўлланган "қамоқ" эҳтиёт чорасини бекор қилдиришни айтган. 

Эвазига у судланувчиларнинг қариндошидан 53 минг доллар талаб қилган. У шу пулларни олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ходимлари томонидан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди (фирибгарлик) ҳамда 28,211-моддаси 1-қисми (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

Аввалроқ Бухоро вилоятининг Когон тумани ҳокими ўринбосари пора олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинганди. Маълум қилинишича, фермердан сув етказиб бериш учун катта миқдорда пора талаб қилган. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...