Загрузка
Загрузка
Ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринлари яратган иш берувчиларга субсидия ажратилади
Жамият

Ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринлари яратган иш берувчиларга субсидия ажратилади

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Адлия вазирлиги томонидан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва ссудалар ажратиш тартиби давлат рўйхатидан ўтказилди. Янги тартибга кўра, иш берувчиларга бир қатор йўналишлар бўйича молиявий қўллаб-қувватлаш берилади.

Хусусан, бандлик бўлими йўлланмаси билан ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш харажатлари учун ҳар бир ходимга 6 ой давомида ҳар ой БҲМнинг 4 баравари миқдорида субсидия ажратилади.

Шунингдек, ижтимоий эҳтиёжманд қатлам вакилларини белгиланган меъёрдан ортиқ ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ой БҲМнинг 2 баравари миқдорида маблағ берилади.

Ҳужжатга мувофиқ, иш ўринлари ва меҳнат шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштирган иш берувчилар ҳар бир иш жойи учун БҲМнинг 40 бараваригача субсидия олади.

Бундан ташқари, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳам қўшимча рағбат белгиланди. Агар бундай ходим 3 ойдан ортиқ ишласа, иш берувчига бир марталик БҲМнинг 3 баравари миқдорида маблағ ажратилади.

2026 йил 1 июлдан 2028 йил 1 январгача ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари учун халқаро ва миллий сертификатлар олиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 20 бараваригача қоплаб берилади.

Шу билан бирга, ногиронлиги бўлган шахсларни тадбиркорликка жалб қилиш учун янги механизм жорий этилган. Уларга жиҳоз ва асбоб-ускуна хариди, интернетга уланиш, шунингдек бизнесни бошлаш ёки кенгайтириш учун фоизсиз ссуда берилади.

Ссудалар 3 йилгача муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан БҲМнинг 75 бараваригача миқдорда ажратилади.

Талабгорлар субсидия ва ссудалар учун my.gov.uz, "Ягона миллий меҳнат тизими" ҳамда Online mahalla платформалари орқали мурожаат қилиши мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...