Россиялик телебошловчи Валдис Пельш  Ўзбекистон ҳақида фантастик ҳужжатли фильмни суратга олади
Жамият

Россиялик телебошловчи Валдис Пельш Ўзбекистон ҳақида фантастик ҳужжатли фильмни суратга олади

237

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россиялик телебошловчи, режиссёр ва продюсер Валдис Пельш Ўзбекистон ҳақида фантастик ҳужжатли фильмни суратга олади. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда. 

Маданий мерос ҳафталиги доирасида тегишли шартнома бугун Валдис Пельш ва "Ўзбеккино" томонидан имзоланди.

"Биз 30-40 йилдан сўнг Ўзбекистон келажагига назар ташлашни таклиф қилдик. Лекин бу борада уйлар баландроқ бўлиши, самолётлар эса тезроқ учишини назарда тутмоқчи эмасмиз. Инсоният томонидан қилинган кашфиётлар ҳаёт, архитектура ва тиббиётда қандай ажойиб ўзгаришларни олиб келишини кўрсатмоқчимиз”, - деди Пельш.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳикоя энг аввало ёшларга қаратилган ва уларга тушунарли бўлади.

"Мен Жюль Верн каби ёшлар томонидан қабул қилинадиган қизиқарли ва ҳаққоний ҳикояни ўйлаб топмоқчиман. Фантастик ҳужжатли фильмлар жуда қизиқарли жанрдир, бир томондан бу ҳақиқий ҳикоя бўлиши керак, бошқа томондан-мутлақо фантастик жанр бўлиши лозим. Шундай қилиш керакки, ижтимоий тармоқларда одамлар “Жуда ошириб юборибсизлар”, деб ёзишсин”, - дея қайд этди у.

“Умид қиламизки, ажойиб кино тайёрланиб, келаси йилнинг куз пайтида тақдим қилинади”, - дея якунлади Валдис. Пельш.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+