Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда суд ишларига аралашиш ва судга ҳурматсизлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
Жамият

Ўзбекистонда суд ишларига аралашиш ва судга ҳурматсизлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга суриштирув, тергов ва суд ишларини холисона олиб боришга ноқонуний таъсир ўтказиш ҳамда суд залида тартибни бузиш ҳолатлари учун жазо чораларини кучайтирувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Янги нормаларга кўра, терговчи, прокурор, судья ёки халқ маслаҳатчисига муайян ишни холисона кўриб чиқишига тўсқинлик қилиш ёки адолатсиз қарор чиқаришга мажбурлаш мақсадида ноқонуний таъсир ўтказиш 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 

Мазкур қилмиш мансабдор шахс томонидан содир этилган тақдирда, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга суд биносида тартибни бузиш ва судга ҳурматсизлик қилиш ҳолатлари учун алоҳида маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланди.

Олдинроқ Олий Мажлис Сенатининг 19-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала атрофлича кўриб чиқилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...