Загрузка
Загрузка
Қарши давлат техника университети бош биносининг том қисми ёниб кетди
Ҳодисалар

Қарши давлат техника университети бош биносининг том қисми ёниб кетди

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.Ижтимоий тармоқларда Қарши давлат техника университети бош биносининг том қисмида йирик ёнғин чиққанини акс эттирган видеолар тарқалди. Кадрларда бино томининг катта қисми ёнғин остида қолгани, том қопламалари эса ерга тушаётгани кўриниб турибди.

Ҳодиса юзасидан Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига 14 сентябрь куни соат 14:53 да ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Фавқулодда вазиятлар хизмати маълум қилишича, ёнғин тезкор қутқарув амалиёти натижасида соат 15:57 да тўлиқ ўчирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар ёки жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғин майдони ва унинг келиб чиқиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 8 сентябрь куни Янги Тошкентда қурилиши давом этаётган кўп қаватли турар жой мажмуаларидан бирида йирик ёнғин чиққанди. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилишича, бинонинг юқори қаватида қурилиш материаллари ёнган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...