Загрузка
Загрузка
Жанубий Кореянинг ROBOTIS компанияси Ўзбекистонда 100 миллион долларлик робот ишлаб чиқариш заводи қуради
Иқтисод

Жанубий Кореянинг ROBOTIS компанияси Ўзбекистонда 100 миллион долларлик робот ишлаб чиқариш заводи қуради

8
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жанубий Кореянинг автоном робототехника соҳасида ихтисослашган ROBOTIS компанияси Ўзбекистонга қарийб 100 миллион доллар сармоя киритиб, роботлар ишлаб чиқариш заводини барпо этмоқда. Келажакда лойиҳа доирасида сунъий интеллект, фармацевтика, биотехнология ва бошқа юқори технологияли соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Лойиҳа доирасида 1000 дан ортиқ янги малакали иш ўрни яратилиши ва илғор хорижий технологиялар трансфери йўлга қўйилиши кўзда тутилган. (манба)

1999 йилда ташкил этилган ROBOTIS компанияси автоном роботлар ва улар учун технологиялар ишлаб чиқаради. Унинг маҳсулотларидан Amazon, Microsoft, Apple, NASA, Google, Samsung ва BMW каби йирик компаниялар фойдаланади.

Жанубий Корея элчиси икки мамлакат ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларига тўхталиб, Сеул бундай юқори мақомдаги ҳамкорликни дунёда бор-йўғи тўртта давлат билан ўрнатганини таъкидлади.

Шунингдек, ҳозирда 100 мингга яқин ўзбекистонлик Жанубий Кореяда меҳнат қилаётгани ва таҳсил олаётгани, икки мамлакат иқтисодиёти эса бир-бирини тўлдириши қайд этилди.

Бундан ташқари, Жиззахдаги Kia автозаводи қувватларининг кенгайтирилаётгани, Янги Тошкент аэропорти қурилишида Incheon International Airport иштирок этаётгани ҳамда "Жалолиддин Мангуберди" тезюрар поездлари қатнови йўлга қўйилгани икки томонлама ҳамкорликнинг мисоллари сифатида келтирилди.

Олдинроқ Ўзбекистон ва Жанубий Корея юқори технологиялар соҳасида XXI асрнинг "Янги Ипак йўли"ни барпо этиши ҳақида хабар берилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...