Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. "Самарқанд ахборотномаси" газетаси бош муҳаррирининг ўринбосари ва "Самарқандни қутқаринг" ташаббус гуруҳи фаоли Анастасия Павленко машҳур рассом Павел Бенковнинг уйини бузишдан қутқаришга урингани учун туҳматда айбланиб, жаримага тортилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Биз ўтган йили январь ойида бу воқеа ҳақида ёзган эдик. Бенков яшаган уйга бўлган ҳуқуқларга эга мулкдор ҳовли ҳудудида икки қаватли турар-жой биносини қуриш лойиҳасини ишлаб чиққан. Қурилиш ишлари Бенковнинг уйига таъсир қилмаслиги керак эди. Бироқ, расмий рухсатни кутмасдан, у 216 квадрат метр майдонда чуқур қазиб, қурилиш ишларини бошлаб юборган. Анастасия Павленко туфайли бу маълумот ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида ёритилган ва натижада қурилиш тўхтатилган.
Муаммо ҳал этилгандай бўлган. Лекин уй эгаси Павленкони жавобгарликка тортишни талаб қилиб даъво аризаси берган. Аёлнинг сўзларига кўра, журналист ўз хатти-ҳаракатлари билан уни ҳақоратлаган ва туҳмат қилган эмиш.
Очиқ суд мажлиси 18 январь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган. Суд Анастасия Павленкони айбдор деб топиб, уни энг кам иш ҳаққининг етти баробари микдорида жаримага тортишга қарор қилган.
"Бундай ўзбошимча судьяликни ҳеч ким кўрмаган. Суд мени ҳақорат қилди, камситди ва ҳимоя қилиш учун ҳеч қандай ҳуқуқ бермади, судья Рўзиевни алмаштириш, Маъмурий процессуал кодекснинг 48 ва 54 моддаларига асосан мутахассислар иштироки тўғрисидаги барча илтимосномаларим рад этилди. Гувоҳлар сўроқ қилинмади ва энг муҳими, улар рус тилида иши материаллар билан мени таништирмади! Конституция ва процессуал Кодекснинг тўлиқ бузилиши! Судья ҳатто муҳокама ёки танаффусга ҳам кетмади, дарҳол олдиндан тайёрланган қарорни ўқиб берди. Буни ҳамма кўриб турди”, - деди Анастасия Павленко.
“Дўстларим, бу каби адолатсиз судьяликни кўрмаганман. Мени табрикланг: давлат томонидан ҳимоя қилинаётган уйга нисбатан қонунбузилишнинг олдини олганим учун энг кам иш ҳаққининг етти баробари миқдорида жарима олдим. Такрор айтман: айбимни исботловчи бирорта ҳам далил келтирилмади. Ёдгорликларни асраш, Конституция, ҳуқуқий давлат, журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида бонг урилмоқда. Бу сафсатабозларнинг бирорта ҳам гапига ишонманг, бу учун мен гувоҳ бўлган суд қилиш орқали жазоланасиз. Нима ҳам дердим, шармандалик...”, - дея якунлади у.
Изоҳлар мавжуд емас