Загрузка
Загрузка
Санкт-Петербург шаҳар суди кўчада намоз ўқиганлиги учун депортация қилинган ўзбекистонликнинг иши бўйича қарорни бекор қилди
Жамият

Санкт-Петербург шаҳар суди кўчада намоз ўқиганлиги учун депортация қилинган ўзбекистонликнинг иши бўйича қарорни бекор қилди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Санкт-Петербург шаҳар суди аввалроқ туман суди томонидан Россиядан чиқариб юбориш (депортация) ва жарима жазосига ҳукм қилинган Ўзбекистон фуқаросининг шикоятини кўриб чиқиб, аввалги суд қарорини бекор қилди. Ушбу қарордан сўнг, фуқаро миграция марказидан озод этилган.

Ҳодиса шу йилнинг 12 май куни Санкт-Петербургнинг Савушкин кўчасида юз берган эди. Полиция ходимлари томонидан кўчада намоз ўқиётган ҳолда аниқланган фуқарога нисбатан Приморский туман суди томонидан "ноқонуний миссионерлик фаолияти" айблови қўйилган эди. Суд ҳукмига кўра, фуқаро 30 минг рубль миқдорида жаримага тортилиб, маъмурий тарзда Россиядан чиқариб юборилиши белгиланганди. Расмий протоколда жиноятчи гўёки тегишли рухсатномасиз ва мутасаддилар билан келишмасдан "имом сифатида чиқиш қилгани" қайд этилган.

Апелляция жараёнида ҳимоя томони олиб борилган ибодатнинг ўзи миссионерлик фаолияти ҳисобланмаслигини таъкидлаган. Иккинчи инстанция суди ушбу далилларни ўринли деб топиб, полиция ходимлари томонидан тақдим этилган протоколда фуқаронинг айнан қайси ҳаракатлари миссионерлик белгиларига эга экани ва диний таълимотни оммавий тарғиб қилгани ўз тасдиғини топмаганини қайд этган.

Суд якунида депортация ва жарима тўғрисидаги қарор тўлиқ бекор қилинган. Иш материаллари Приморский тумани Ички ишлар бошқармасига хатоликларни бартараф этиш ва янги кўриб чиқишга тайёргарлик кўриш учун қайтарилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...