Загрузка
Загрузка
Саудия Арабистонидаги ўзбекистонликлар Яқин Шарқдаги кескинлик сабаб огоҳлантирилди
Жамият

Саудия Арабистонидаги ўзбекистонликлар Яқин Шарқдаги кескинлик сабаб огоҳлантирилди

51
Загрузка

​Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси минтақадаги кескинлик ва авиақатновлар жадвалида юзага келиши мумкин бўлган ўзгаришлар сабаб фуқароларни сафарларини олдиндан режалаштиришга чақирди. Дипломатик ваколатхона мамлакатда бўлиб турган ва у ерга боришни режалаштираётган ўзбекистонликларга хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни тавсия қилди.

Элчихона маълумотига кўра, Саудия Арабистонида ички вазият барқарорлигича қолмоқда. Мамлакатда жамоат хавфсизлигига таҳдидлар ёки махсус чеклов чоралари қайд этилмаган.

Бироқ минтақадаги умумий вазият авиақатновларга таъсир кўрсатиши мумкин. Жумладан, рейслар кечикиши, йўловчиларнинг бошқа рейсларга ўтказилиши, парвоз йўналишлари ва транзит шартларининг ўзгариши эҳтимоли бор. Бу эса сафар давомийлигига таъсир қилиши мумкин.

Шу муносабат билан элчихона фуқароларга қуйидагиларни тавсия этди:

  • авиарейслар жадвали ва парвоз йўналишларидаги ўзгаришларни мунтазам текшириб бориш;

  • Саудия Арабистони ва Яман чегарасига яқин ҳудудларга бормаслик;

  • маҳаллий ҳокимият органларининг хавфсизлик бўйича кўрсатмаларига амал қилиш;

  • ҳарбий объектлар ва ҳодисалар оқибатларини тасвирга олмаслик;

  • текширилмаган маълумотларни тарқатмаслик ва расмий ахборот манбаларига таяниш;

  • шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни доимо ўзи билан олиб юриш.

Зарур ҳолларда Ўзбекистон фуқаролари мамлакатнинг дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилиши мумкин.

Ар-Риёздаги элчихона:

  • Телефон: +966 11 263 52 23

  • Telegram/WhatsApp: +966 56 721 77 31

Жиддадаги Бош консулхона:

  • Телефон: +966 12 607 72 50

  • Telegram/WhatsApp: +966 59 439 08 50

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...