Загрузка
Загрузка
Тошкентда болалар онкологиясини ривожлантириш учун 174 миллион евролик лойиҳа маъқулланди
Жамият

Тошкентда болалар онкологиясини ривожлантириш учун 174 миллион евролик лойиҳа маъқулланди

48
Загрузка

​​Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Тошкентда болалардаги онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларни аниқлаш ҳамда даволаш тизимини модернизация қилиш учун 174 миллион евролик лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Лойиҳа доирасида янги диагностика ва даволаш биноси қурилиб, амалдаги болалар онкологияси маркази реконструкция қилинади.

Тегишли концепция Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши томонидан 8 октябрь куни маъқулланган.

Лойиҳа режасига кўра, янги тиббиёт биноси замонавий диагностика ва даволаш ускуналари билан жиҳозланади. Шунингдек, фаолият юритаётган болалар онкологияси марказини реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан модернизациялаш кўзда тутилган.

Лойиҳанинг яна бир йўналиши тиббиёт ходимларининг малакасини оширишдан иборат. Онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган болалар билан ишлайдиган шифокорлар ҳамда бошқа тиббиёт ходимлари учун ўқув дастурлари ташкил этилиши режалаштирилган.

Ҳозирча тақдим этилган маълумотда лойиҳани молиялаштириш манбалари, қурилиш ишларининг бошланиш ва якунланиш муддатлари очиқланмаган.

Олдинроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирликлари болалар онкологияси соҳасида академик марказ яратишга келишиб олганди. Ташаббус қўшма илмий ва клиник лойиҳаларни ривожлантиришга қаратилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...