Загрузка
Загрузка
Андижон ҳокимлиги хизмат машиналарига кўчатлардан кўра 6 баравар кўп пул ажратди
Ҳодисалар

Андижон ҳокимлиги хизмат машиналарига кўчатлардан кўра 6 баравар кўп пул ажратди

32
Загрузка

​​Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Андижон вилояти ҳокимлиги хизмат автомобиллари харид қилиш учун бюджетнинг захира жамғармасидан 644 миллион сўм ажратди. Вилоят ҳокимининг 7 октябрдаги “Вилоят бюджетининг 2026 йил захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида”ги қарорига кўра, жорий йилги захира жамғармасидан жами 744 миллион сўм йўналтирилиши белгиланган.

Ҳужжатда маблағларнинг тақсимланиши жамоатчилик эътиборини ва ҳақли эътирозларини тортмоқда. Ажратилган маблағнинг атиги 100 миллион сўми Андижон давлат ўрмон хўжалигига 10 минг туп павлония кўчатини сотиб олиш учун ажратилган бўлса, қолган 644 миллион сўм ҳокимлик Ишлар бошқармасига хизмат автомобиллари харид қилиш учун ўтказилган.

Бундан ташқари, қарорда қанча ва қайси русумдаги автоуловлар олиниши ҳақида ҳеч қандай шаффоф маълумот келтирилмаган.

Мазкур қарор ҳудудда экологик муаммолар ва "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалий ишлар талаб этилаётган бир пайтда, маҳаллий бюджетнинг устувор йўналишлари ва харажатлар шаффофлиги борасида қатор саволларни келтириб чиқармоқда.

Мамлакат бўйлаб давлат идораларида тежамкорлик ва бюджет маблағларини мақсадли сарфлаш талаб этилаётган бир шароитда, маҳаллий раҳбариятнинг бу каби молиявий қарорлари ижтимоий тармоқларда кескин танқидларга сабаб бўлмоқда.

Бундан олдин Ўзбекистонда давлат бюджетидан маблағ ажратилган бўлса-да, айрим таълим муассасаларини жиҳозлаш ҳамда беморларни бепул дори воситалари ва тиббий ускуналар билан таъминлаш ишлари ўз вақтида бажарилмаётган ҳолатлар аниқланганди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шарофиддин Назаров маълум қилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...