Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Наманган вилояти Янги Наманган туманидаги 65-сонли умумтаълим мактабида инглиз тили ўқитувчисининг эътиборсизлиги сабаб дарс вақтида кўчага чиқиб кетган ўқувчини автомобиль уриб юборди. Ҳолат юзасидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрганиш ўтказилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 2 октябрь куни ўқитувчи дарс тугашига 10 дақиқа қолганда синфни қаровсиз қолдириб чиқиб кетган.
Оқибатда уч нафар ўқувчи мактаб ҳудудини тарк этган ва улардан бири сув олиш учун йўлнинг қарама-қарши томонига ўтаётганида уни Damas русумли автомобиль уриб юборган.
Тан жароҳати олган ўқувчига зарур тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳодиса ортидан мактабнинг синф раҳбари билан меҳнат шартномаси бекор қилинди, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарига огоҳлантириш берилган ва дарсни эрта тарк этган инглиз тили ўқитувчисига "ҳайфсан" эълон қилинган.
Аввалроқ Тошкентда автобус BRT йўлагида мактаб ўқувчисини уриб юборганди.

Изоҳлар мавжуд емас