Загрузка
Загрузка
Сирдарёдан кузги-қишки суғориш мавсумида олинадиган сувнинг асосий қисми Ўзбекистонга ажратилади
Сиёсат

Сирдарёдан кузги-қишки суғориш мавсумида олинадиган сувнинг асосий қисми Ўзбекистонга ажратилади

53
Загрузка

​​Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Марказий Осиё мамлакатлари Сирдарё ҳавзасидан 2026–2027 йилларнинг новегетация мавсуми учун ажратилган 4,219 миллиард кубометр умумий сув ҳажмини тасдиқлади.

Ушбу манбанинг асосий улуши — 3,347 миллиард кубометри Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади.

Давлатлараро сув ресурсларини мувофиқлаштириш комиссиясининг (ДСК) Туркманистоннинг "Аваза" миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтган 95-йиғилишида қабул қилинган бу қарорга кўра, қолган сув ҳажмидан Қозоғистон "Дўстлик" канали орқали 460 миллион, Тожикистон 365 миллион ҳамда Қирғизистон 47 миллион кубометр ажратма олади.

Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Тожикистон сув хўжалиги мутасаддилари иштирок этган анжуманда Амударё ва Сирдарё ҳавзалари бўйича сув олиш лимитлари, сув oмборлари каскадларининг иш режимлари, дaryоларнинг прогноз оқимлари ҳамда экологик мувозанатни сақлаш эҳтиёжлари тасдиқланган.

Муҳокамаларда Амударёдаги Керки станциясида сув ўлчовларини рақамлаштириш ва Сирдарёда сув ҳисобини автоматик юритиш бўйича ишчи гуруҳ тузишга келишиб олинди, комиссиянинг навбатдаги 96-йиғилиши эса 2027 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ўтказилиши белгиланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...