Загрузка
Загрузка
Мирзиёев МДҲ давлатларини озиқ-овқат ва ўғитлар экспорти чекловлари ҳақида олдиндан огоҳлантиришни таклиф қилди
Сиёсат

Мирзиёев МДҲ давлатларини озиқ-овқат ва ўғитлар экспорти чекловлари ҳақида олдиндан огоҳлантиришни таклиф қилди

42
Загрузка

​​Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатларига озиқ-овқат ва ўғитлар экспортига чекловлар киритишдан олдин ўзаро хабардор қилиш ва маслаҳатлашиш механизмини жорий этишни таклиф қилди. Унинг фикрича, бу бир мамлакатнинг қарори бошқа давлатлар бозорига кутилмаган таъсир кўрсатишининг олдини олишга ёрдам беради.

Мирзиёев бу таклифни 9 октябрь куни Туркманистоннинг "Аваза" миллий сайёҳлик зонасида ўтказилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқида билдирган.

Президент халқаро зиддиятлар кучайиб, одатий иқтисодий алоқалар қайта шаклланаётган шароитда МДҲ мамлакатлари ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш ва келишувларни амалий натижалар билан таъминлаш муҳимлигини таъкидлаган. У иқтисодий интеграция ва ишлаб чиқариш кооперациясини барқарорлик ҳамда тараққиётнинг асосий омилларидан бири сифатида қайд этган.

Мирзиёев МДҲ мамлакатлари ўртасида оддий товар айирбошлашдан қўшилган қиймат занжирларини биргаликда яратишга ўтишни таклиф қилган. Бу қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, инвестициялар киритиш ва маҳсулотларни ташқи бозорларга биргаликда олиб чиқишни назарда тутади.

Шунингдек, у Ҳамдўстлик доирасидаги Эркин савдо зонасининг тўлиқ ишлашини таъминлаш, техник тўсиқларни бартараф этиш, мувофиқлик сертификатларини ўзаро тан олиш ва давлат харидларида иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш зарурлигини айтган.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича давлат харидларида бозорларни ўзаро очиш тўғрисидаги битим ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорлик дастурини ҳам тезроқ келишиб олиш таклиф этилган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...