Загрузка
Загрузка
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади
Жамият

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 81 йиллиги муносабати билан табриклади.

Давлат раҳбари табригида уруш майдонларида фашизмга қарши курашиб, инсониятни ушбу балодан қутқаришга ҳисса қўшган аждодлар хотирасига эҳтиром билдирилган. Шунингдек, ҳозирги кунда ҳаёт бўлган уруш ва меҳнат фахрийлари, нуронийларга юксак ҳурмат изҳор этилган.

Президент маълум қилишича, Иккинчи жаҳон урушида ўша даврда 6 миллион 800 минг аҳолига эга бўлган Ўзбекистондан 1 миллион 950 минг нафар киши иштирок этган. Улардан ярим миллиондан ортиғи ҳалок бўлган, 158 мингдан зиёд киши бедарак йўқолган, 60 мингдан ортиқ юртдош ногирон бўлиб қайтган.

Қайд этилишича, 214 минг нафар ўзбекистонлик аскар ва офицерлар орден ва медаллар билан тақдирланган. Уларнинг 301 нафари Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига, 70 нафари эса "Слава" орденига сазовор бўлган.

Табрикда уруш йилларида Ўзбекистон фронтнинг муҳим таъминот базасига айлангани, шунингдек, эвакуация қилинган 1,5 миллиондан ортиқ инсон, жумладан 250 минг нафар етим болага бошпана берилгани таъкидланган.

Шавкат Мирзиёев кейинги йилларда Тошкент шаҳрида барпо этилган Ғалаба боғи ҳамда унинг таркибидаги "Хотира нури" ва "Миллат фидойилари" ёдгорлик мажмуалари халқ учун муқаддас масканга айланаётганини қайд этган.

Президент сўзига кўра, жорий йилда байрам муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 30 миллион сўм миқдорида пул мукофотлари берилган. Шунингдек, фахрийларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ва уларни санаторийларга юбориш бўйича тизимли ишлар давом этмоқда.

Табрик сўнгида давлат раҳбари халқни тинчлик, миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни қадрлашга чақириб, барчага сиҳат-саломатлик, фаровонлик ва хотиржамлик тилаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...