Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди. Ташриф дастуридан Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабага бағишланган тадбирларда иштирок этиш ўрин олган.
"Ташриф дастурида давлатимиз раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этиши кўзда тутилган," дейилади Ўзбекистон етакчиси матбуот хизмати хабарида.
Шавкат Мирзиёев 8 май куни Тошкентдаги Ғалаба боғига ташриф буюриб, Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган хотира маросимида иштирок этди. Давлат раҳбари "Матонат мадҳияси" монументи пойига гулчамбар қўйиб, ҳалок бўлган қаҳрамонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Изоҳлар мавжуд емас