Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 1 августдан бошлаб "Бизнес ҳимоя" QR-коди жорий этилади. Агар текширув белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, тадбиркорлар мансабдорларни текширув учун киритмаслик ҳуқуқига эга бўлади.
Президентнинг 2026 йил 17 апрелдаги ПФ–63-сонли фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 августдан эътиборан "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида "Бизнес ҳимоя" QR-коди ишга туширилади.
Янги тартибга кўра, текширув бошланишидан олдин назорат қилувчи орган мансабдори мобил илова орқали тадбиркорлик субъектидаги "Бизнес ҳимоя" QR-кодини сканерлаб, текширувни ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиши шарт. Шу билан бирга, Текширувларни рўйхатга олиш электрон китобини тақдим этиш амалиёти бекор қилинади.
Агар текширув ёки хизмат мулоқоти ҳақидаги маълумот "Ягона давлат назорати" ахборот тизимига киритилмаган бўлса, тадбиркорлик субъектлари мансабдорларни ўз ҳудудига киритмаслик ҳамда улар билан мулоқот қилмаслик ҳуқуқига эга бўлади.
Фармонда бундай талабларга риоя этмаслик тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашув сифатида баҳоланиши белгиланган.
Ҳужжатга мувофиқ, Бизнес-омбудсман Солиқ қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда 1 августга қадар, аввало, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорларни "Бизнес ҳимоя" QR-кодлари билан таъминлайди. Шунингдек, Рақамли технологиялар вазирлиги "Ягона давлат назорати" ахборот тизими ва унинг мобил иловасини янги талабларга мувофиқ такомиллаштиради.
Маълумот учун, Ўзбекистон банк тизимида ҳам аҳоли, ҳам бизнес сегментларини молиялаштиришда юқори фаоллик сақланиб қолмоқда. Иқтисодий жараёнларнинг ривожланиши ва истеъмолчилар эҳтиёжларининг ортиши фонида банк тизимининг жами кредит портфели сезиларли даражада кенгайганди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Изоҳлар мавжуд емас