Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонлик икки футболчи Португалиянинг "Брага" клубига трансфер қилинди
Спорт

Ўзбекистонлик икки футболчи Португалиянинг "Брага" клубига трансфер қилинди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари, U-17 Осиё кубоги ғолиблари Садриддин Ҳасанов ҳамда Сайфиддин Содиқов фаолиятини Португалиянинг машҳур "Брага" клубида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда "Андижон" футбол клуби матбуот хизмати ҳамда ёш футболчиларнинг трансферига оид манбалар хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 2025 йилда Саудия Арабистони яшил майдонларида ўтказилган U-17 Осиё кубогида чемпионликни қўлга киритган терма жамоамизнинг ушбу икки нафар вакили Европа клуби сафига бориб қўшилган.

Жумладан, мавсум бошида ижара асосида "Андижон" клубига келиб қўшилган 18 ёшли иқтидорли футболчи Сайфиддин Содиқов билан тузилган шартнома муддати жорий йилнинг 30 июнь куни ўз ниҳоясига етган. Ҳужумчи андижонликлар таркибида Ўзбекистон Суперлигасида дебют қилишга улгуриб, жами учта учрашувда майдонга тушган. Шартнома муддати якунлангач, Содиқов клубни тарк этиб, Португалияга йўл олган. 

Ҳар икки ёш футболчимизга Европадаги фаолиятида омад тилаб қоламиз.



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...