Загрузка
Загрузка
Тезюрар поездлар, янги йўллар ва автобуслар: вилоятда қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
Жамият

Тезюрар поездлар, янги йўллар ва автобуслар: вилоятда қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

37
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда Сурхондарё вилоятининг транспорт ва коммунал инфратузилмасини тубдан яхшилаш бўйича муҳим стратегик қарорлар қабул қилинди. Вилоятнинг иқтисодий ўсиши ва аҳоли турмуш даражасини ошириш учун логистика тизимини замонавийлаштириш устувор вазифа этиб белгиланди.

Вилоятдаги йўл ва темир йўл тармоқларини янгилаш бўйича кенг кўламли лойиҳалар ишга туширилмоқда. Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда Бойсун ва Денов шаҳарларини боғловчи 111 километр йўл бетон қопламага ўтказилмоқда. Бу юк ташиш ҳажмини 2 бараварга ошириб, сафар вақтини 3 соатдан 1,5 соатга қисқартиради. Афғонистон ва Тожикистон билан боғловчи 178 километрлик магистрал йўлни капитал таъмирлаш ишлари 3 ой ичида бошланади.

Тошкент–Термиз темир йўл йўналишида кореялик ҳамкорлар билан тезюрар поездлар қатновини йўлга қўйиш келишилдган. "Тошгузар – Бойсун – Қумқўрғон" участкаси тезюрар поездларга мослаштирилади, "Қумқўрғон – Қудуқли" темир йўли эса электрлаштирилади. Термиз халқаро аэропортидан Истанбул ва Дубай йўналишларида янги қатновлар очилади.

Вилоят марказига қатновчи аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида келтирилаётган 125 та янги автобус вилоятнинг асосий туманлари (Шўрчи, Денов, Сариосиё, Шеробод ва Бойсун) йўналишларига йўналтирилади.

Йил якунига қадар Музработ туманидаги 56 минг аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланади. Музработ, Олтинсой, Ангор, Қизириқ ва Бойсун туман марказларида канализация тизимини қуриш ишлари бошланади.

Шунингдек, "Мустақилликнинг 25 йиллиги" (M25) газни қайта ишлаш мажмуасидаги техник муаммоларга илмий ечим топилгани эълон қилинган. Президент ушбу мажмуа нафақат авариявий ҳолатларни бартараф этиши, балки вилоят иқтисодиётига кучли туртки беришини таъкидлаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...