Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз маълум қилишича, Тошкент шаҳар шифохоналарига тезкорлик билан қўшимча равишда ўпкани сунъий шамоллатиш (ЎСШ) аппаратлари ва тез ёрдам машиналари етказиб берилмоқда.
"Тошкент шаҳридаги шифохоналарнинг моддий-техник таъминотини яхшилаш мақсадида COVID-19 пандемиясига қарши курашиш учун 40 та ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратлари, 120 та болалар ва 80 та катталар учун CИПАП-аппаратлари, 70 мингта комбинезон, 70 мингта ниқоб, 200 мингта бахила, 5 мингта тиббий бош кийими, 3 мингта ҳимоя кўзойнаклари, 150 мингта қўлқоп сотиб олинди», - дея маълум қилмоқда пойтахт ҳокимлиги.
Шунингдек, 50 та Damas автомашиналари сотиб олиниб, улардан 25 таси тез тиббий ёрдам хизматларига, 23 таси туман СЭСларига, 2 таси руҳий касалликлар шифохоналарига тарқатилган.
Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Ўзбекистон Президенти коронавирус билан курашиш бўйича ишларни ташкил қила олмаганликлари учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликларини танқид қилган эди.
Изоҳлар мавжуд емас