Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида сув тармоқларини реконструкция қилиш ишлари муносабати билан Бунёдкор шоҳ кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати 30 августгача вақтинча чекланади.
Чилонзор тумани ҳокимлиги маълумотига кўра, Бунёдкор шоҳ кўчасининг иккинчи даражали қисмида, КХАЙ йўлининг Чилонзор метро бекатидан Сўғалли ота кўчасигача бўлган ҳудудда эскирган сув қувурлари янгиланади.
Ишлар "Тошкент шаҳар сув инжиниринг компанияси" томонидан амалга оширилади.
Шу муносабат билан 2026 йил 28 июль соат 23:00 дан 30 августга қадар мазкур йўл участкасида бир томонлама автомобиллар ҳаракати вақтинча ёпилади.
Масъуллар ҳайдовчиларга муқобил йўналишлардан фойдаланиш ва йўл ҳаракатида эҳтиёткор бўлишни тавсия қилган.

Изоҳлар мавжуд емас