Загрузка
Загрузка
Бош прокуратура 50 миллион доллардан ортиқ криптоактивлар айланмасига оид жиноятни фош қилди
Ҳодисалар

Бош прокуратура 50 миллион доллардан ортиқ криптоактивлар айланмасига оид жиноятни фош қилди

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда бир нечта масъулияти чекланган жамият мансабдор шахслари Telegram ижтимоий тармоғи орқали гиёҳвандлик воситалари савдосидан тушган миллиардлаб сўмлик маблағларни ноқонуний муомалага киритиб, йирик миқдордаги жиноий даромадларни легаллаштиргани аниқланди.

Терговга қадар текширувда "HST", "VEK" ва "RBMT" МЧЖ мансабдорлари ҳамда бошқа шахслар Telegram тармоғида наркотик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланган халқаро "TESLA SHOP" гуруҳига тегишли 58 та Telegram-бот орқали сотилган гиёҳвандлик ва психотроп воситалар учун келиб тушган 20,9 миллиард сўмни 14 нафар хорижий фуқаро номига Ўзбекистон банкларида очилган 90 та сохта (дроп-) картага йўналтиргани аниқланган.

Шунингдек, маблағларнинг 8 миллиард сўми “Paynet” фаолияти билан шуғулланувчи "HST" ва "VEK" МЧЖларга, яна 4,7 миллиард сўми эса “CP” крипто-дўконига ўтказилган.

Кейинчалик ушбу ва бошқа маблағлар жамиятларнинг ҳисоб рақамларига ўтказилиб, улар орқали аҳолига 621,2 миллиард сўмлик "Paynet" хизматлари кўрсатилган ҳамда 90,3 миллиард сўмлик солиқ тўловларини тўлашдан бўйин товланган.

Шунингдек, ушбу фаолиятдан орттирилган маблағлар ҳисобидан 50,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги ноқонуний криптоактивлар айланмаси амалга оширилган. Уларнинг 2,4 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қисми 14 нафар хорижий фуқаронинг валюта ҳисоб рақамларига ўтказилиб, жиноий йўл билан топилган даромадлар легаллаштирилган.


Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, кенг қамровли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бангкокдан Тошкентга учиб келган Қозоғистон фуқаросининг юкидан 4,4 килограмм синтетик наркотик — мефедрон
аниқланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...