Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қўшма Штатларда ҳукуматнинг оммавий депортация сиёсати доирасида виза муддати тугаган хорижликларни, шу жумладан, америкаликлар билан оила қурган шахсларни аэропортларда жадал ушлаш амалиёти йўлга қўйилди. Мамлакат бўйлаб камида 15 та аэропортда ўтказилаётган рейдларда фуқаролик кийимидаги агентлар муддати ўтган ҳужжатлар билан юрган шахсларни ушлаш бошланди.
The New York Times маълумотларга қараганда, иммиграция ходимлари авиакомпаниялар томонидан АҚШ Транспорт хавфсизлиги бошқармасига тақдим этиладиган маълумотлар асосида рўйхатдан ўтиш ва учиб келиш жойларида одамларни қўлга олишган.
Ушланганлар орасида иммиграция мақомини ўзгартириш ёки яшаш гувоҳномасини олиш учун ҳужжат топширган, ҳатто ишлаш рухсатномасига эга бўлган шахслар ҳам учраган.
Сўнгги чора-тадбирларнинг давоми сифатида, АҚШнинг амалдаги маъмурияти кунига 2 минг нафар муҳожирни қўлга олишни мақсад қилиб, Иммиграция ва божхона хизматидан рейдларни кучайтиришни талаб қилган.
Олдинроқ Андижон вилоятидан ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси дастури доирасида Беларуснинг Витебск вилоятига ишлашга юборилган бир гуруҳ ўзбекистонлик ишчилар вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга видеомурожаат йўллаб, оғир яшаш шароити ва паст маошдан шикоят қилганди.

Изоҳлар мавжуд емас