Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида электр тармоқларини модернизация қилиш ишлари олиб борилаётгани сабабли бугун, 8 июнь куни қатор ҳудудларда электр энергияси таъминоти вақтинчалик тўхтатилди.
Туман ҳокимлиги маълумотига кўра, электр энергияси билан боғлиқ чекловлар замонавий SIP-кабелларни ётқизиш ишлари доирасида жорий этилган бўлиб, таъминот соат 18:00 га қадар тикланиши режалаштирилган.
Вақтинчалик узилишлар "Бекобод", "Кўрганди", "Боғичинор", "Журжоний" ва "Кўкча Оқтепа" маҳаллалари ҳамда Алвон, Лолазор, Дадил ва Шодлик кўчаларида яшовчи аҳолига таъсир кўрсатади.
Туман маъмурияти юзага келган ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўраган.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Изоҳлар мавжуд емас