Загрузка
Загрузка
Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида портлади
Ҳодисалар

Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида портлади

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида жойлашган суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди. Ҳодиса оқибатида чиққан ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, 8 июнь куни соат 13:50 да Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Қарши туманидаги "Чаман" маҳалласи ҳудудида жойлашган маиший газ баллонларига суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабар ортидан ҳодиса жойига қутқарув бўлинмалари зудлик билан етиб борган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш натижасида юзага келган ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда.

Ҳодиса сабаблари ва оқибатлари юзасидан аниқлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Расмийлар қўшимча маълумот кейинроқ тақдим этилишини маълум қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...