Загрузка
Загрузка
Тошкентда йигит севган қизи ва хитойлик эркакни пичоқлаб ўлдирди
Ҳодисалар

Тошкентда йигит севган қизи ва хитойлик эркакни пичоқлаб ўлдирди

42
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентнинг Сергели туманида икки кишининг ўлими билан якунланган жиноят иши бўйича 28 ёшли шахс гумонланувчи сифатида қамоққа олинди. Оммавий ахборот воситалари тарқатган маълумотларга кўра, воқеа май ойи охирларида Сергели туманида содир бўлган.

Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчи икки нафар фуқарога ўткир жисм билан тан жароҳати етказганликда гумон қилинмоқда. Оқибатда 51 ёшли Хитой фуқароси бўлган эркак воқеа жойида вафот этган. 22 ёшли қиз эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилган ва кейинчалик вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-модда 2-қисми (Қасддан одам ўлдириш) моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчига нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланилган.

Batafsil.uz манбаси тақдим этган маълумотларга кўра, гумонланувчи ва марҳума қиз ўртасида яқин муносабатлар бўлган. Манба иддаосича, воқеадан аввал гумонланувчи қизнинг Сергели туманидаги номақбул жойда ишлаётганидан хабар топган. Кейинчалик у қизни қидириб ўша ерга борган.

Манба маълумотларига кўра, ўша ердаги жанжал вақтида хитойлик эркак оғир жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган, йигит унинг юрагига пичоқ урган. Қиз эса шифохонага оғир тан-жароҳатлар билан ётқизилган ва бир неча кундан кейин вафот этган.

Batafsil.uz таҳририятига Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳодиса ҳақида хабардор қилингани ва ҳалок бўлган Хитой фуқаросининг оила аъзоларига зарур консуллик ёрдами кўрсатилаётганини маълум қилди.

Шунингдек, элчихона Ўзбекистоннинг тегишли идоралари билан доимий алоқада экани, жиноят иши бўйича тергов ва суд жараёнларини кузатиб бораётганини очиқлади. Айни пайтда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...