Загрузка
Загрузка
Тошкентда икки автобус йўналиши вақтинча ўзгартирилди
Жамият

Тошкентда икки автобус йўналиши вақтинча ўзгартирилди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Тошкентнинг Олмазор туманидаги Шимолий Олмазор кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 78 ва 124-сонли автобуслар ҳаракати вақтинча ўзгартирилди.

Шаҳар транспорт бошқармаси маълум қилишича, ўзгаришлар автобусларнинг фақат бир томонлама ҳаракатига тааллуқли.

Жумладан, 78-сонли автобус Беруний метро бекати томон ҳаракатланганда Уста Ширин, Қорасарой, Дилсорай ва Олтинсой кўчалари орқали ҳаракатланади. Бу йўналишда автобус Шимолий Олмазор кўчасига кирмайди. Тошкент вокзали томон ҳаракат эса аввалги тартибда сақланиб қолади.

124-сонли автобус ҳам Беруний метро бекати томон ҳаракатланганда А. Дониш кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли орқали йўналтирилади. У ҳам Шимолий Олмазор кўчасидан ўтмайди. Юнусободнинг 9-мавзеси томон ҳаракат йўналиши ўзгаришсиз қолади.

Таъмирлаш ишлари даврида мазкур ҳудудда транспорт оқими ортиши ва тирбандликлар юзага келиши мумкин. Шу сабабли автобуслар орасидаги интерваллар ҳам узайиши эҳтимоли бор.

Зарур ҳолларда автобусларнинг ҳаракат схемасига қўшимча ўзгартишлар киритилиши мумкин.

Йўловчиларга сафарни олдиндан режалаштириш ва вақтинча ўзгарган йўналишларни ҳисобга олиш тавсия этилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...