Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Қаҳрамони, таниқли фермер Парда Зиёдов 79 ёшида вафот этди. Шу муносабат билан Президент Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдирди.
Парда Зиёдов 1947 йили Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида туғилган. Меҳнат фаолиятини жамоа хўжалигида табелчиликдан бошлаб, кейинчалик бригада бошлиғи ва ширкат хўжалиги бош пудратчиси сифатида ишлаган. 2003–2018 йилларда "Қуёшсевар Парда" фермер хўжалигига раҳбарлик қилиб, пахтачилик ва ғаллачиликда ўз тажриба мактабини яратган ҳамда аграр соҳани ривожлантиришга катта ҳисса қўшган.
Шунингдек, машҳур фермер 1990–1995 йилларда Олий Мажлис депутати, 2005–2015 йилларда эса Олий Мажлис Сенати аъзоси сифатида фаолият юритиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини оширишда жонкуярлик кўрсатган.
Унинг кўп йиллик заҳматкаш меҳнати давлат томонидан муносиб тақдирланиб, "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони билан мукофотланган эди.
Таҳририятимиз номидан марҳумнинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этганди.

Изоҳлар мавжуд емас