Загрузка
Загрузка
Тошкентнинг уч туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Жамият

Тошкентнинг уч туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 29 июль куни таъмирлаш ишлари муносабати билан Тошкент шаҳрининг Яккасарой, Юнусобод ва Янгиҳаёт туманларининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. 

Маълумотига кўра, Яккасарой туманидаги "Дилбулоқ" маҳалласи ва Шота Руставели кўчасида газ таъминоти соат 10:00 дан 17:00 гача тўхтатилади. Бу 290 та аҳоли хонадонлари ва 9 та улгуржи истеъмолчига таъсир қилади. 

Юнусобод туманида эса 10-мавзедаги юқори босимли газ тақсимлаш пунктида олиб бориладиган таъмирлаш ишлари сабабли газ таъминоти 09:00 дан 19:00 гача чекланади. Узилиш 6–19-даҳалар, "Кулолқўрғон", "Йўлариқ", "Ҳасанбой", "Исломобод", "Бободеҳқон", "Обод" маҳаллалари, шунингдек Барака, Каттасой ва Юқори Қорақамиш кўчаларидаги аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қамраб олади

Шу билан бирга, "Юнусобод", "Посира", "Ҳиёбонтепа", "Бодомзор", "Шивли", "Фирдавсий", "Янгитарнов", "Мирзо Улуғбек", "Буюк Турон", "Бўзсув", "Ифтихор", "Жомий", "Туркқўрғон", "Янгиариқ", "Уста Ширин", "Минор" ва "Матонат" маҳаллаларида газ босими пасайиши мумкин. 

Янгиҳаёт туманида эса 11:00 дан 16:00 гача "Жалойир" маҳалласи ва Жалойир кўчасидаги 85 та хонадон ҳамда 3 та улгуржи истеъмолчининг газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Масъулларга кўра, таъмирлаш ишлари якунлангач, барча ҳудудларда табиий газ таъминоти босқичма-босқич қайта тикланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...