Загрузка
Загрузка
VIZA LAB XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI компанияси фаолияти расман тугатилди
Жамият

VIZA LAB XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI компанияси фаолияти расман тугатилди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Миграция агентлиги расмий хабарига кўра, VIZA LAB XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI масъулияти чекланган жамиятининг фаолияти тўхтатилди. Агентликка 2025 йил 29 июлда берилган, фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш ҳуқуқини берувчи 926213-сонли лицензия, жамиятнинг 2026 йил 29 майдаги аризасига асосан бекор қилинди.

Лицензиянинг бекор қилиниши муносабати билан, "Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида"ги қонун талабларига биноан, ушбу ташкилотга фуқароларни чет элга ишга жойлаштириш бўйича хизмат кўрсатиш қатъиян тақиқланади.

Шу муносабат билан, Миграция агентлиги ушбу ташкилот билан боғлиқ муаммоси, мурожаати ёки шикояти бўлган фуқароларга муҳим огоҳлантириш билан чиққан. Ташкилот фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай эътирозларни жорий йилнинг 3 июль санасига қадар Агентликка тақдим этиш сўралмоқда.

Қўшимча маълумот ёки ёрдам олиш учун фуқаролар 71 202 33 55 телефон рақами ёхуд 171 ва 711 қисқа рақамлари орқали боғланишлари мумкин. Агентлик вазиятдан хабардор бўлиш учун ушбу маълумотни кенг жамоатчиликка етказишни ва расмий каналларни кузатиб боришни тавсия этади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...