Загрузка
Загрузка
ЙҲХХнинг  таъкидлашича, тажрибасиз ҳайдовчилар учун “сариқ белги” “ихтиёрий” равишда ўрнатилади
Жамият

ЙҲХХнинг таъкидлашича, тажрибасиз ҳайдовчилар учун “сариқ белги” “ихтиёрий” равишда ўрнатилади

486
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ) кеча етарли тажрибаси бўлмаган ҳайдовчилар учун мажбурий белги ўрнатилиши ҳақида маълум қилган бўлсада, бугун мазкур белгилар “ихтиёрий” тарзда ўрнатилиши ҳақида билдирган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ўзбекистонда 2002 йил 1 майдан бошлаб янги йўл ҳаракати қоидалари жорий этилмоқда. Қоидаларга янги белги - сариқ фондаги қора рангли ундов белгиси киритилиб, у "тажрибасиз ҳайдовчи"ни билдиради. Белгини автомобилнинг орқа ойнасига ёпиштириш керак.

ЙҲХХнинг дастлабки сўзига кўра, уни тажрибаси икки йилдан кам бўлган ҳайдовчилар ёпиштириши керак эди. Трактор ва мотоцикл бундан мустасно.

Энди эса, ҳайдовчилар бу белгини ўз хохишларига кўра ёпиштиришлари, бунга ҳеч ким мажбур қила олмаслиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, янги йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ, ҳайдовчиларга ўз автомобилларига қўлбола стикер ва белгиларни ёпиштириш тақиқланади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+