Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларни давлат идоралари ва ташкилотларига ишга жойлаштириш режалаштирилмоқда. Бунда номзодлар маҳаллий меҳнат идораларига тақдим этилган бўш иш ўринлари рўйхатига мувофиқ тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлиши керак.
Тегишли қонун лойиҳаси бугун Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилинди.
Шунингдек, ҳужжат билан ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар иш қидираётган шахс сифатида маҳаллий меҳнат идораларида рўйхатга олиниши белгиланди.
Депутатларнинг фикрича, тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларни иш билан таъминлаш уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиради. Уларнинг ҳақ тўланадиган бандлигини кафолатлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.
Эслатиб ўтамизки, 15 августга қадар Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятида тажриба тариқасида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг такомиллаштирилган механизми ишга туширилади - уларга уй-жойларни таъмирлаш ва ижара учун пул ажратилади.

Изоҳлар мавжуд емас