Загрузка
Загрузка
Фарғона ва Наманганда катта миқдордаги ноқонуний дори воситалари аниқланди
Ҳодисалар

Фарғона ва Наманганда катта миқдордаги ноқонуний дори воситалари аниқланди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ходимлари божхона ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Фарғона ва Наманган вилоятларида сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйди. 

Фарғонадаги ҳолатда Фарғона шаҳрида 39 ёшли фуқаро Газель русумли автомашинада олиб келинган, умумий қиймати 778 миллион сўмлик 38 турдаги 45 960 дона дори воситасини яшаш хонадонига тушираётганда қўлга олинган.  Унинг хонадони кўздан кечирилганда, яна 468 миллион сўмлик 25 турдаги 16 535 дона дори воситаси санитария ва меъёрий талабларга зид равишда сақланаётгани аниқланган. 

Наманган шаҳри ва Давлатобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса 31 ёшли ва 33 ёшли икки нафар фуқаронинг яшаш ва нотурар жойларида хорижда ишлаб чиқарилган ва контрабанда йўли билан олиб кирилган дори воситалари топилган. Учта манзилдан тахминий қиймати 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлган 453 турдаги 32 528 қути дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган. 

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича экспертиза текширувлари тайинланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар фуқароларни ноқонуний ва сифатсиз дори воситаларига дуч келганда ДХХнинг 1520 қисқа рақамига хабар беришга чақирмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...