Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Миллий статистика қўмитасининг жорий йилнинг дастлабки тўрт ойи бўйича эълон қилган маълумотларига кўра, 2026-йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга даволаниш мақсадида жами 24 176 нафар чет эл фуқароси ташриф буюрган.
Давлатлар кесимидаги таҳлил:
-
Тожикистон: 14 034 нафар;
-
Қирғизистон: 5 891 нафар;
-
Қозоғистон: 2 807 нафар;
-
Афғонистон: 896 нафар;
-
Россия: 473 нафар;
-
Бошқа давлатлар: 75 нафар.
Ушбу кўрсаткичлар мамлакатимизда тиббий туризм соҳаси ривожланаётганини ҳамда Ўзбекистон тиббиёт муассасаларига қўшни давлатлар фуқаролари томонидан бўлган талаб юқори эканини кўрсатади.

Изоҳлар мавжуд емас