Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон аҳолисига маиший чиқиндиларни мустақил саралаш учун пул тўланади
Жамият

Ўзбекистон аҳолисига маиший чиқиндиларни мустақил саралаш учун пул тўланади

86
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда кўп қаватли уйлар аҳолиси сараланган чиқиндиларни тадбиркорларга сотишлари мумкин бўлади. Янги дастур президент Шавкат Мирзиёев томонидан 29 март куни экология масалаларига бағишланган йиғилишда эълон қилинган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўп қаватли уйларнинг аҳолисига махсус ахлат пакетлари бепул тақдим этилади. Аҳоли эса қайта ишланадиган, қайта ишланмайдиган ва органик чиқиндиларни саралайди. Тадбиркорлар, ўз навбатида, аҳолидан қайта ишланадиган фойдали чиқиндиларни сотиб олишлари мумкин бўлади.

Хабар қилинишича, ушбу тизим дастлаб Тошкент, Ангрен ва Тошкент вилоятининг Тошкент тумани, Андижон, Бухоро ва Термиз шаҳарларида ишлайди.

Эслатиб ўтамизки, йиғилишда ободонлаштириш функцияларини қисман хусусий секторга ўтказишга қарор қилинган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...