Загрузка
Загрузка
Президент қатор марҳум ижодкорларни давлат мукофотлари билан тақдирлади
Жамият

Президент қатор марҳум ижодкорларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан мамлакатимиз маданияти, санъати ва адабиёти ривожига улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум ижодкорлар вафотидан сўнг давлат мукофотлари билан тақдирланди. 

Мукофотланганлар рўйхати:  

  • "Буюк хизматлари учун" ордени билан: Шуҳрат Аббосов, Ғани Аъзамов, Одил Ёқубов, Зайнаб Садриева, Ҳамза Умаров ва Обиджон Юнусов. 

  • "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан: Ўткир Ҳошимов. 

  • "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан: Саида Зуннунова, Манзура Ҳамидова ва Орифхон Ҳотамов. 

  • "Меҳнат шуҳрати" ордени билан: Ўлмас Алихўжаев, Икрома Болтаева, Марям Ёқубова, Жамшид Зокиров, Ҳожиакбар Нурматов, Очилхон Отахонов, Диас Раҳматов, Юлдуз Ризаева, Ўлмас Саиджонов ва Тўлқин Тожиев. 

  • "Дўстлик" ордени билан: Даврон Ғоипов, Расулқори Мамадалиев, Эдуард Ртвеладзе ва Санжар Садуллаев. 

Мазкур юксак мукофотлар ушбу ижодкорларнинг ўзбек миллий санъати ва адабиёти олдидаги улкан хизматлари ҳамда улар қолдирган бой ижодий меросни эътироф этиш мақсадида топширилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...