Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентда Англиянинг "Манчестер Сити" футбол клуби делегацияси билан музокаралар бўлиб ўтди, унда томонлар Ўзбекистонда профессионал футболни ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни ишга тушириш масалаларини муҳокама қилишди.
Учрашув Миллий олимпия қўмитасида Спорт вазирлиги, МОҚ ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси, шунингдек, Kinkladze Global ва SMH Sports компаниялари вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.
Асосий эътибор ҳамкорликнинг амалий йўналишларига қаратилди. Хусусан, "City Football Group" тузилмасини Ўзбекистон клублари билан ишлашга жалб қилиш, стратегик ҳамкорликни йўлга қўйиш ва "Манчестер Сити" тизимида ёш футболчиларни тайёрлаш услубларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Айниқса, иқтидорли ёшларни селекция қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Англия клуби вакиллари нафақат истиқболли футболчиларни кузатишга, балки уларни кўриб чиқиш, саралаш ва ривожлантириш тизимини яратишга тайёр эканликларини билдиришди.
Ташриф доирасида делегация "Олимпия шаҳарчаси"га ташриф буюриб, мамлакатнинг етакчи "Пахтакор" ва "Бунёдкор" клубларининг машғулотлар жараёни билан танишиши, шунингдек, ҳудудий футбол академиялари фаолиятини ўрганиши режалаштирилган.
Клубнинг ҳамкорлик дастури директори Джонатан Смитнинг таъкидлашича, бугунги кунда ўзбек футболи халқаро майдонда катта қизиқиш уйғотмоқда, маҳаллий футболчиларнинг салоҳияти эса янада ривожланиш учун истиқболли деб ҳисобланади.
Эслатиб ўтамизки, "Манчестер Сити" бош мураббийи жорий мавсум якунида клубни тарк этади. Ўн йил ичида испаниялик 20 та совринни қўлга киритди ва "шаҳарликлар" тарихидаги энг муваффақиятли мураббийга айланди.

Изоҳлар мавжуд емас