Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Илмий даража талабгорлари учун диссертация ҳимояси ва илмий ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ талабларнинг бир қисми қисқартирилади.
Ўзбекистон президентининг "Янги авлод илмий кадрларини тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги фармонига кўра, 2027 йил 1 январдан бошлаб илмий даражалар беришда амалдаги бир қатор тартиб-таомиллар бекор қилинади.
Хусусан, энди чет тили бўйича малака имтиҳонини топшириш талаб этилмайди. Мустақил изланувчилар учун истисно назарда тутилган. Шунингдек, диссертация мавзуларини Олий аттестация комиссиясида рўйхатдан ўтказиш, ҳимояни эълон қилиш, ишни етакчи ташкилотда муҳокама қилиш, авторефератни чоп этиш ва бошқа тартиб-таомилларнинг бир қисми бекор қилинади.
Бундан ташқари, таълим ва илмий-тадқиқот фаолиятига жалб қилинган хорижликлар учун хорижда олинган илмий даража тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш бекор қилинади. Бундай ҳужжатлар уларнинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида тўғридан-тўғри тан олинади.
Аввалроқ, Ўзбекистон Олий аттестация комиссияси раиси Аҳмадбек Юсупов лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди.

Изоҳлар мавжуд емас