Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон мусулмонлар Идораси виждон эркинлиги, давлатнинг дунёвий табиати ва барқарор динлараро мулоқотни таъминлашга қаратилган диний соҳадаги давлат сиёсати Концепциясини қўллаб-қувватлаган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Ҳужжат диний соҳадаги давлат сиёсатининг асосий мақсадлари, вазифалари, тамойиллари ва устувор йўналишларини белгилайди. Унда Концепция тенглик, ижтимоий адолат ва демократик тамойилларни таъминлаб, миллий-тарихий тажриба ва универсал инсоний қадриятларга асосланганлиги таъкидланган.
"Бундай саъй-ҳаракатлар инсон қадр-қимматини ошириш, миллатлараро ва динлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, тинчлик ва осойишталикни таъминлашга қаратилган. Бундай қонунлар ва қоидаларни ҳаётга татбиқ этиш натижасида бизнинг бирлигимиз янада мустаҳкамланади", — дея қайд этди мусулмонлар Идораси.
Депутатлар гуруҳи томонидан бошланган қонун лойиҳасида 10 та асосий вазифа, 6 та тамойил ва 3 та устувор йўналиш мавжуд. Унда фуқароларнинг ҳуқуқ ва имкониятларининг тенглиги, қонунни ҳимоя қилиш ва ҳар бир инсон, унин фикри ҳурмат қилинадиган ва ҳисобга олинадиган жамият барпо этишга алоҳида эътибор қаратилган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 31 январ куни қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилган. Ҳозирги вақтда ҳужжат жамоатчилик муҳокамасига қўйилган, муҳоқкма 9 февралгача палатанинг расмий веб-сайтида давом этади.
Изоҳлар мавжуд емас