Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧдаги ўйинлари 220 та мактабда намойиш этилади
Жамият

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧдаги ўйинлари 220 та мактабда намойиш этилади

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги ўйинлари мамлакат бўйлаб 220 та мактабда катта экранлар орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотига кўра, ташаббус футболчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида "Мухлислар майдони" лойиҳаси доирасида ташкил этилмоқда.

Лойиҳа мамлакатнинг 208 та туман ва шаҳридаги умумтаълим мактабларини қамраб олади. Ушбу мактабларда ўқувчилар, ота-оналар ва бошқа футбол мухлислари Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги баҳсларини биргаликда томоша қилиш имкониятига эга бўлади.

Таъкидланишича, томошалар учун танланган мактабларда барча зарур шароитлар яратилган.

Эслатиб ўтамиз, 26 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор иштирок этадиган Жаҳон чемпионати финал босқичига якуний тайёргарлик босқичини ўтказиш учун Америка Қўшма Штатларига йўл олганди.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги гуруҳ босқич ўйинлари қуйидаги кунларда бўлиб ўтади(Тошкент шаҳри вақти билан):

- Ўзбекистон — Колумбия (18 июн, соат 7:00); 

- Ўзбекистон — Португалия (23 июн, соат 22:00); 

- Ўзбекистон — Конго (28 июн, соат 4:30)

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...